Ўртоқларидан бири Афандини уйга таклиф қилди. У меҳмонхонанинг тўрида ўтирган эди, эшон кириб келди.— Қани, тақсир, буёққа ўтсинлар, - деб, унга ўз жойини бўшатиб берди. Имом домла кириб келди. Унга ҳам жой бўшатиб, ўзи сал пастроққа ўтирди. Кейин элликбоши, бирмунча боёнлар кириб келишди. Афанди:— Қани юқорига, юқорига, - деб, уларни ҳам тўрга ўтқизворди. Бундоқ қараса, ўзи пойгакка тушиб қолипти. Афандининг диққати ошиб турган эди, эшикдан бир кўппак ит мўралади. Иккала қулоғидан чўзиб уни ҳам ичкарига тортди-да:— Бор, сен ҳам тўрга чиқ! - деди. (© https://latifa.uz/show/1237)